Путин Ельцин унга президент бўлишни қандай таклиф қилгани ҳақида сўзлаб берди
Россия президенти Владимир Путин Ярославда ўтган Умумроссия профессионал навигация форуми “ПроеКТОриЯ” доирасидаги очиқ дарс давомида Россиянинг биринчи президенти Борис Ельциннинг бош вазир бўлиш таклифини рад этгани ҳақида сўзлаб берди. Ельцин Путиннинг номзодини парламентда тақдим қилиш олдидан унга бош вазир бўлишни таклиф қилган.
Ельциннинг режасига кўра, Путин дастлаб вазирлар маҳкамасига бошчилик қилиши, сўнгра президент сайловларида иштирок этиши керак бўлган.
“Россиянинг биринчи президенти Борис Ельцин олдига чақиртириб, “Бош вазир бўлишингиз учун сизнинг номзодингизни давлат думасида тақдим қилмоқчиман, кейин эса сизга президент сайловларида иштирок этишни таклиф қиламан”, деб айтган, мен эса “Йўқ” деб жавоб берганман”, деб эслаб ўтди бўлган воқеани Путин.
Путиннинг айтишича, Ельцин унинг бу қароридан жуда таажжубланган. Ўшанда Путин ҳукуматни бошқаришга тайёр бўлмаган.
“У таажжубланиб: “Нимага экан?” деб айтган. Мен эса унга “Мен тайёр эмасман” деб жавоб қилганман. Ваҳоланки, мен анчагина катта бола эдим”, деб қўшимча қилган Россия президенти.
Путин шу сўзларидан кейин ёшларга юзланиб, уларга ҳаётларидаги муҳим қарорларни иложи борича эртароқ қабул қилишга тайёр бўлишларини тилаган.
Мавзуга оид
22:47 / 25.12.2024
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
07:50 / 24.12.2024