Жаҳон | 10:30 / 25.01.2019
8602
1 дақиқада ўқилади

Трамп шатдаун бўйича ультиматум қўйди

Фото: REUTERS

АҚШ президенти Дональд Трамп, агар Мексика билан чегарада девор қуриш учун пул ажратилса, шатдаунни тўхтатадиган бюджет қонунини кўриб чиқади. Бу ҳақда Reuters Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерснинг баёнотига асосан хабар бермоқда.

Сандерснинг таъкидлашича, бюджет қонунида девор қуриш учун «катта аванс тўлови» кафолатланиши керак.

Шунингдек, Оқ уй матбуот котибининг қўшимча қилишича, сенаторлар ҳозирги вақтда шатдаунни тўхтатиш учун бюджет тўғрисида келишувга эришишга интилмоқда. Унинг сўзларига кўра, уч ҳафта ичида АҚШда бюджет ташкилотлари молиялаштирилишини тиклаш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ WP АҚШ республикачилар партияси нимага айланганини сўзлаб берганди.

Мавзуга оид