Жаҳон | 10:51 / 12.11.2019
17419
1 дақиқада ўқилади
Меркурийнинг Қуёш гардишидан ўтиши видеоси эълон қилинди
NASA Меркурий сайёрасининг Қуёш гардишидан ўтиши видеосини эълон қилди.
Видеода Меркурий Қуёш фонида кичик қора нуқта бўлиб кўринади.
«Меркурий транзити» деб ҳам аталадиган бу ҳодиса Тошкент вақти билан 17:00да бошланиб, 23:45ларда якунланган. Меркурийнинг Қуёш гардишидан ўтиши деярли 7 соатни ташкил қилган.
Таъкидланишича, XXI асрда бундай ҳодиса умумий ҳисобда 14 марта кузатилади. Бунгача “Меркурий транзити” жорий асрда 2003 йил майида, 2006 йил ноябрида ва 2016 йил майида кузатилган эди.
Кейинги бундай ҳодисаларни 2032, 2049, 2052, 2062, 2065, 2078, 2085, 2095 ва 2098 йилларнинг май ёки ноябрь ойларида кузатиш мумкин бўлади.
Мавзуга оид
18:36 / 10.01.2025
BepiColombo зонди Меркурийнинг ажойиб тасвирларини юборди
14:19 / 04.01.2025
Суперойдан шимол ёғдусигача. 2025 йилда кўз билан кўришга арзигулик еттита осмон ҳодисаси
16:37 / 31.12.2024
Ерга кучли геомагнит бўрон яқинлашмоқда
18:52 / 24.12.2024