Ельцин ўз давомчиси сифатида нима учун Путинни танлагани сабаби ошкор қилинди
Россиянинг биринчи президенти Борис Ельцин Владимир Путин бошқа авлод вакили бўлгани сабабли уни ўзининг давомчиси этиб тайинлаган. Бу ҳақда журналист Владимир Познерга интервьюда Путиннинг амалдаги ва Ельциннинг собиқ маслаҳатчиси Валентин Юмашев маълум қилди.
“Ельцин 1991 йилда ёши 40-50да бўлган одамлар авлоди кетиши керак деб ҳисоблаган. У Россияни собиқ иттифоқдан ўзига кўп нарса олган бу одамларга қолдириш мумкинмас, деб ҳисоблаган”, деб айтган Юмашев.
Унинг таъкидлашича, Ельцин учун ўз давомчисининг феъл-атвори муҳим бўлган ва у Путинда тўғри қарорлар қабул қила оладиган ва либерал ислоҳотларни давом эттира оладиган одамни кўрган.
Юмашевнинг маълум қилишича, Ельцин Путин президент сайловларини юта олишига каттароқ кафолат бўлиши учун сайловларга ярим йил қолганда истеъфога чиққан. Юмашевнинг таъкидлашича, Ельцин истеъфога чиққан кун – 1999 йил 31 декабрда гўёки елкасидан тоғ ағдарилгандек ўзида йўқ хурсанд бўлган.
Юмашев Ельцин маъмуриятини 1997 йил мартдан 1998 йил декабргача бошқарган.
Путин жорий июнда ўтган жонли мулоқот вақтида Ельциннинг Россия раҳбари лавозимини эгаллаш таклифини қабул қилгани тўғри қарор бўлганини таъкидлаб ўтган. Путиннинг айтишича, бу қарор у учун осон бўлмаган, чунки у ўшанда ўзини ҳали бу лавозимга тайёр деб ҳисобламаган.
Ельцин Россияга 1991 йилдан президентлик қилган. У 1999 йил 31 декабрда истеъфога чиқишини эълон қилган ва президент вазифасини бажарувчи сифатида ўшанда бош вазир бўлган Владимир Путинни тайинлаган. Путин 2000 йил мартида президент сайловларида ғалаба қозониб, ўша йилнинг 7 май кунидан лавозимини бажаришга киришган.
Мавзуга оид
22:47 / 25.12.2024
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
07:50 / 24.12.2024