Путин ва Лукашенко хоккей ўйнаш учун музокараларни тўхтатиб туришди
Россия ва Беларусь президентлари Сочида хоккей ўйнаш учун музокараларни тўхтатиб туришди.
Владимир Путин “Галактика” кўнгилочар марказидаги музга анъанавий равишда 11-рақам, Александр Лукашенко эса 1-рақам остида чиққан. Уларнинг иккиси ҳам бир жамоада ўйнайди. Ўйиндан олдин президентлар чигилёзди машқларини ўтказишган. Лукашенко музга россиялик ҳамкасбидан олдинроқ чиқиб, журналистлар томон бир нечта шайбани йўналтирган. Таъкидланишича, ўйинда Лукашенконинг ўғли Николай ҳам иштирок этган.
Бу Путин ва Лукашенконинг биринчи марта хоккей ўйнаши эмас. Улар биргаликда охирги марта 2019 йил февралда Сочидаги музокаралар вақтида музга чиқишган. Ўшанда улар “Йўлбарслар” жамоасида ҳаракатланиб, рақиб жамоасини 6:1 ҳисобида мағлуб этишган.
Россия президенти вақти-вақти билан хорижлик ҳамкасбларини биргаликда хоккей ўйнашга чақириб туради.
Таъкидланишича, одатда ўйинлар Тунги хоккей лигаси доирасида хоккей фахрийлари, Россия раҳбарияти вакиллари, ҳудудлар раҳбарлари ва йирик тадбиркорлар иштирокида ўтади.
Путин конкида учишни 2011 йилда ёш хоккейчиларга ваъда бергандан кейин бошлаган. Россия президентига бу борада собиқ иттифоқ хоккейчиси, 2 карра Олимпия чемпиони Алексей Касатонов мураббийлик қилган.
Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ўшанда хоккей бўйича машғулотлар гоҳида бир ҳафтада бир марта, гоҳида икки марта, баъзида эса қаторасига бир неча кун давомида ўтганини маълум қилган. У таъкидлаганидек, барча машғулотлар яримтундан кейин ўтказилган.
Аввалроқ Владимир Путин Сочида беларуслик ҳамкасби билан дастлаб яккама-якка ҳолда 1,5 соат суҳбатлашгани, сўнгра учрашув кенгайтирилган таркибда давом этганини маълум қилган. Россия президентининг таъкидлашича, учрашувда “ўзаро манфаатларни билдирувчи кўплаб масалалар” муҳокама қилинган.
Мавзуга оид
15:59
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
07:50 / 24.12.2024
Анапа аҳолиси мазут тўкилиши сабабли Путинга мурожаат билан чиқди
14:14 / 23.12.2024