Ўзбекистон | 14:24 / 23.04.2020
23332
1 дақиқада ўқилади

Тиббий ниқоб хом ашёси экспортига ва цемент импортига чеклов жорий этилмоқда

Ўзбекистон ҳукумати коронавирус пандемияси даврида тиббий буюмлар учун хом ашё экспорти ҳамда цемент маҳсулотлари импортига чекловлар жорий этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23 апрелдаги қарори билан 2020 йилнинг 1 майидан 31 декабрига қадар тиббий ниқоб учун хом ашё экспортига ва коронавирус пандемияси даврида цемент маҳсулотлари импортига вақтинчалик чеклов ўрнатилди. 

Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматидаги манба Kun.uz’га хабар беришича, ушбу қарор қарор мамлакатдаги кўплаб қурилиш объектларида ишлар тўхтаб қолгани туфайли цементга бўлган талаб тушиб кетгани ҳамда маҳаллий цемент ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган.

Тиббий буюмларни ишлаб чиқариш учун хом ашё экспортига вақтинчалик чеклов эса ички бозорни барқарор таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда.

Мавзуга оид