Эрдўған Арманистон ва Озарбойжон можароси бўйича Путинга қўнғироқ қилди
Туркия ва Россия президентлари Арманистон ва Озарбойжон ўртасидаги можарони муҳокама қилишди.
Туркия президенти Ражаб Эрдўған ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кремль расмий сайтида хабар берилган.
Владимир Путиннинг ахборот хизмати маълумотига кўра, суҳбат Туркия томонининг ташаббуси билан амалга оширилган. Томонлар Кавказортидаги арман-озар можаросини муҳокама қилишди. Россия президенти вазият таранглашишига олиб келадиган ҳар қандай можарога йўл қўймаслик керак эканини таъкидлаган. Ҳар икки томон масалани тинч йўл билан ҳал қилиш кераклигини таъкидлашган.
Путин ва Эрдўған Тоғли Қорабоғдаги можарони аввало халқаро ҳуқуқ нормалари асосида, кейинчалик Арманистон ва Озарбойжоннинг манфаатлари инобатга олинган ҳолда ҳал қилиниши кераклигини таъкидлаган. Томонлар коронавирусга қарши ўзаро курашни ҳам юқори баҳолаб, 1 августдан ҳар икки мамлакат ўртасидаги авиақатновлар тикланишини олқишлашди.
Кремль расмий сайтида ёзилишича, суҳбат сўнгида Владимир Путин Туркия президентини яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити билан табриклаган.
Мавзуга оид
18:40 / 27.12.2024
The Times AZAL самолёти ҳалокатига оид янги тафсилотларни баён қилди
17:09 / 27.12.2024
Azerbaijan Airlines Россиянинг 10 та шаҳрига парвозларни тўхтатди
16:36 / 27.12.2024
Озарбойжон президенти маъмурияти Чеченистоннинг қурбонларнинг оилаларига ёрдамини рад этди
11:53 / 27.12.2024