Ўзбекистон | 18:29 / 28.08.2020
29838
2 дақиқада ўқилади

"Лукойл" Ҳисор конида газ қазиб олишни бутунлай тўхтатди

 Ўзбекистонда қазиб олинган газнинг катта ҳажми экспорт қилинмаган ва ички бозорда қолган.

Фото: Anadolu Agency/Getty Images

 Хитой томонидан талабнинг тушиб кетиши натижасида "Лукойл"  Ҳисор конида газ қазиб олишни бутунлай тўхтатди. Бу ҳақда компания вице-президенти Павел Жданов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, пандемия нафақат газга бўлган талабнинг тушиб кетишига олиб келди, балки қувур орқали етказиладиган газ нархини суюлтирилган газга нисбатан кўтариб юборди.

"Натижада Хитой томонидан ўзбек газига бўлган талаб пасайди. Шу сабабли биз Ўзбекистондаги лойиҳаларимизда газ қазиб олиш ҳажмини босқичма-босқич қисқартиришга мажбурмиз. Бугунги кунда кунлик қазиб олиш лойиҳа қувватининг 20 фоизга яқинини ташкил этмоқда. Ҳисор лойиҳаси бўйича газ қазиб олиш бутунлай тўхтатилди", - деди Жданов.

 Шу билан бирга, Ўзбекистонда қазиб олинган газнинг катта ҳажми экспорт қилинмаган ва ички бозорда қолган.

"Хитой ўзбек газини сотиб олишни тиклаётганига қарамасдан, ҳозирча экспорт қилмаяпмиз. Ўзбекистон билан музокаралар натижасида 2020 йилда газни ички бозорда сотиш бўйича келишувга эришдик", - деди "Лукойл" вице-президенти.

Мавзуга оид