Тинчликсевар мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон 90-ўриндан жой олди
Таҳлилчиларнинг фикрича, Ўзбекистон ўртача даражадаги тинчликсевар мамлакатлар гуруҳига киради.
Ўзбекистон Иқтисодиёт ва тинчлик институти (Institute for Economics & Peace, IEP) эълон қилган тинчликсевар мамлакатлар рейтингида 90-ўриндан жой олди.
Таҳлилчиларнинг фикрича, Ўзбекистон ўртача даражадаги тинчликсевар мамлакатлар гуруҳига киради. Қозоғистон (67-ўрин), Қирғизистон (76-ўрин), Тожикистон (97-ўрин), Туркманистон (109-ўрин), Озарбойжон (121-ўрин) ҳам ушбу гуруҳда жойлашган.
Шимолий Корея, Венесуэла, Судан, Россия, Марказий Африка Республикаси, Ливия, Конго, Ироқ, Сомали энг тажовузкор мамлакатлар гуруҳига жойлаштирилди. 163 мамлакат ўрин олган рўйхатни Сурия, Яман ва Афғонистон якунлайди.
Исландия энг тинчликсевар мамлакат деб топилди. Юқори ўнликка шунингдек, Янги Зеландия, Дания, Португалия, Словения, Австрия, Швейцария, Ирландия, Чехия, Канада кирди.
Рейтингда жамиятнинг ҳамжиҳатлиги, инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши, сиёсий ва иқтисодий барқарорлик, қамоқдаги маҳбуслар сони, террорчилик таҳдиди даражаси, мудофаа харажатлари ва бошқа мамлакатлардаги жанговар ҳаракатларда қатнашиши каби омиллар ҳисобга олинган.
Мавзуга оид
15:25 / 06.12.2024
WSJ: Украина тинчликка тайёрлигини эълон қилишни режалаштирмоқда
09:09 / 17.05.2023
Фон дер Ляйен Европани “тинчлик формуласини” қўллаб-қувватлашга чақирди
07:09 / 19.12.2022
Зеленский «тинчлик формуласини» амалга ошириш учун саммит ўтказишга чақирди
14:19 / 07.10.2022