Ўзбекистонда Renault автомобиллари нархлари эълон қилинди
Renault'нинг Kaptur, Duster ва Arkana моделларининг бошланғич нархлари 221–231 млн сўм оралиғида бўлади.
Renault Uzbekistan сайтида француз автоконцерни маҳсулотларининг Ўзбекистон бозори учун нархлари эълон қилинди.
Расмий манбада уч хил автомобил учун қуйидаги нархлар кўрсатилган:
- Kaptur – 221 115 600 сўмдан бошлаб;
- Duster – 225 108 500 сўмдан бошлаб;
- Arkana – 230 879 300 сўмдан бошлаб.
Мазкур нархлар ҚҚСни ўз ичига олган-олмагани ҳозирча маълум эмас. Комплектациялар бўйича тўлиқ прайс-лист ҳали эълон қилинмади.
Компания Ўзбекистон бозорига кириши ҳақида ўтган ҳафта берган эълонида илк кроссоверлар шу йил кузиданоқ сотувга чиқарилишини маълум қилганди.
Дастлабки босқичда автомобиллар Тошкентдаги иккита дилерлик марказида сотилади.
Франция компанияси, шунингдек, Ўзбекистондаги Roodell билан биргаликда мамлакатда автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни ҳам режалаштирмоқда.
Бундан олдин “Автоваз” президенти Николя Мор Ўзбекистонда Lada ва Renault автомобилларини йиғиш режалаштирилаётгани ҳақида айтиб ўтганди.
Мавзуга оид
11:25 / 23.12.2024
Хитойда 2024 йилнинг энг яхши автомобиллари эълон қилинди
10:56 / 22.12.2024
2024 йил 11 ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
15:01 / 17.12.2024
Андижонда фуқароларнинг машиналарини ижарага олиб, уларни йўқ қилиш билан шуғулланган йирик уюшган гуруҳ устидан суд бошланди
21:48 / 23.11.2024