Ўзбекистон | 15:18 / 24.01.2022
7399
4 дақиқада ўқилади

Савдо юришмаяптими? Бирга ҳал қиламиз!

Савдо ва фойда ҳажмини оширишнинг самарали усуллари ҳақида

Савдо бўлимини кучли ходимлардан ташкил топган, тизимлашган жараёнлар асосида ишлайдиган ва энг муҳими муайян даромад олиб келадиган машинага айлантириш йўлларини ўрганинг!

  • Савдо кўнгилдагидек бўлмаяптими?
  • Режалар бажарилмаяптими?
  • Ходимлар тез-тез алмашиб турадими?
  • Мижозлар рақобатчиларга ўтиб кетяптими?
  • Савдодан келадиган фойда тушиб кетдими?
  • Ходимларни самарадорлиги пастми?
  • Насияга сотишга тўғри келяптими?

Жараёнлар ва бошқарувчиларнинг малакаси тўғриланмас экан, бу каби ҳолатлар такрорланаверади, чунки самарали савдо бўлими = яхши тизимлаштирилган жараёнлар + қобилиятли бошқарув.

Юқоридаги саволларнинг барчасига жўяли жавоб, ишончли ва аниқ қўлланмаларни қаердан топиш мумкинлиги ҳар бир йирик ва кичик бизнес эгаларини қизиқтиради. Чунки бугунги кунда тадбиркор бўлиш осондир, аммо уни фойда келтирувчи бизнесга айлантириш мушкул масала.

Пул, меҳнат, энергия, вақт сарфлаб бирор соҳада тадбиркорликни бошлаган ҳар бир бизнесмен ундан келадиган фойдани кўзлайди, албатта. Ўз бизнесини кенгайтиришни, савдони оширишни ва шу орқали ўз брендини янги чўққиларга кўтаришни орзу қилмаган тадбиркор – тадбиркор эмас.

Аммо ўз малакасини оширмасдан бир жойда тўхтаб қолиш бу йўлдаги энг катта тўсиқ ҳисобланади.

10 йилдан буён юртимиздаги энг гигант корхоналарга савдони ошириш ва тизимлаштириш бўйича кўмаклашиб келаётган Marketbridge асосчиси, савдо бўйича малакали консультант ва бизнес-тренер Акмал Насриддинов ўз бизнесидаги савдога оид муаммоларни бартараф этишни истаган тадбиркорларни ўзининг навбатдаги бир ойлик курсларига таклиф этади.

Савдо жамоасини шакллантириш, режаларни тўғри қўйиш, ҳамма камчиликларни кўрсатувчи ҳисобот ва назорат тизимларини жорий қилиш, ходимлар ва мижозлар учун рағбатлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва шу орқали савдо тизимини бошқаришни, барқарор ўсишни ва бугунги рақобатбардошлик муҳитида ҳар қандай рақобатчилардан устунликни сақлашни истаганлар ушбу курсда албатта қатнашиши лозим. Зеро, фақатгина тизимлаштирилган нарсани бошқариб бўлади.

Акмал Насриддинов савдо соҳасида 20 йиллик амалий тажрибага эга мутахассис. Фаолияти давомида у Япония, Россия, Буюк Британия ва Ўзбекистонда халқ истеъмол моллари (FMCG), тил ўрганиш курслари, қурилиш инструментлари, фармацевтика маҳсулотлари, бизнес тадбирлар, мураккаб ва қиммат хизматлар савдоси билан шуғулланадиган қатор етакчи компанияларнинг савдо ва маркетинг бўлимларида ишлаб келган. Булар орасида Coca-Cola, Hilti каби дунёнинг етакчи компаниялари ҳам бор.

Акмал Насриддиновнинг мижозлари орасида - Artel, Akfa, Ekopen, SAG, Murad Buildings, Agromir (Bliss) Ricomel Beverages (Dinay), PureMilky, HomeMarket, Knasler, EPA, Bayer, Egis, BTL, Durable Beton, Ideal, Ishonch, Ermak, Ўзбек-Хитой Савдо Уйи, Elma, Mondelux, RedTag ва кўплаб бошқа миллий ва халқаро етакчи ташкилотлар бор. Уларнинг 70 фоизидан ошиғи – доимий (такрорий) мижозлар. Шундай ташкилотлар қаторида бўлишни истасангиз рўйхатдан ўтишга шошилинг. Жойлар сони чегараланган.

Синалган тажриба ҳар доим яхши натижа беради. Курслар 26 февралдан 26 мартга қадар давом этади.

Батафсил маълумот учун: http://mbe.uz/stb/

Телефон: +998 90 123-06-97

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид