Жамият | 23:10 / 18.08.2022
17161
2 дақиқада ўқилади

Ҳунарманд-экспортчилар: Андижондаги йиғчилар маҳалласи

Андижон туманидаги “Чавкан-Дарё” МФЙни маҳаллий аҳоли “Йиғчилар маҳалласи” деб ҳам атайди. Маҳалланинг аксарият хонадонлари ҳунармандчилик билан машғул.

Тол ва терак дарахти ёғочларидан тайёрланадиган маҳсулотлар водий вилоятларига тарқатилади. Бундан ташқари, қўшни Қирғизистонга давлатига экспорт қилиш ҳам йўлга қўйилган.

Асосан хонтахта оёқлари, бешик тутқичлари ишлаб чиқарилади.

“Биз оиламиз ва маҳалладаги йигитлар билан биргаликда мана бундай ҳунармандчилик билан шуғулланиб келяпмиз. Бу ҳунармандчиликнинг мавсуми – йил ўн икки ой. Буюртмага қараб маҳсулотларни чиқариб берамиз.

Бугунги кунда маҳалламиздаги, атрофимиздаги ёшларни, ёши катта инсонларни иш билан таъминлаб, даромад олишга ҳаракат қиляпмиз. Ўртача ойлик даромад 15 миллионгача бўлади. Агар яхши ишлайдиган ишчи бўлса, бир кунда 200 минг сўмгача тушириши мумкин.

Биз асосан ёғоч маҳсулотларини аҳолидан оламиз. Уларни шилиб, тайёрлаб, қуритиб, цехга олиб келиб ишлатамиз”, – дейди ҳунарманд Муҳаммаджон Ҳайдаров.

Бир кунда ўртача 300 та маҳсулот ишлаб чиқарилади. Ҳозирда маҳаллада ишсиз одамнинг ўзи йўқ. Деярли ҳамма шу ҳунар билан банд.

Ҳунармандлар келажакда маҳсулотлари сонини кўпайтириш ва уларни бошқа давлатларга экспорт қилишни режа қилишмоқда.

Абдували Қурбонов,
Kun.uz мухбири
Тасвирчи ва монтаж устаси – Азизбек Исмоилов.

Мавзуга оид