Самарқандда содир бўлган ЙТҲда 68 ёшли пиёда вафот этди
Пиёда йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтаётганида уни Damas машинаси уриб юборган.
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 4 октябр куни соат 00:30 ларда Самарқанд шаҳри Тонг кўчасида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
1997 йилда туғилган ҳайдовчи Damas машинасида ҳаракатланиб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган, 1954 йилда туғилган фуқарони уриб юборган. Оқибатда пиёда оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.
Аввалроқ, Самарқандда катта тезликда ҳаракатланган Nexia ўзидан олдинда кетаётган Damas машинасининг орқа қисмидан уриб юборган. Оқибатда Damas ағдарилиб, унинг йўловчиси ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
10:01 / 05.01.2025
Навоийда Nexia уриб кетган эр-хотин вафот этди
15:06 / 04.01.2025
Тошкентда 310 км/соат тезликда ҳаракатланган мотоцикл ҳайдовчиси жаримага тортилди
16:46 / 03.01.2025
Қозоғистонда юзлаб автомобиллар иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди
11:06 / 01.01.2025