«Толибон» ўз харитасида Марказий Осиё ҳудудини «ўзлаштирди»
Кобулда ўрнатилган глобусда Эрон ва Марказий Осиё республикалари ҳудудининг бир қисми Афғонистонга қўшиб тасвирланди.
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳри кўчаларидан бирига жуда катта глобус ўрнатилди. Унда Афғонистон Ислом Амирлиги ҳудуди мамлакатнинг ҳақиқий ҳудудига қараганда кўпроқ жойни эгаллаган. Жумладан, Афғонистон ҳудудига Эрон ва Марказий Осиё мамлакатларининг бир қисми қўшиб юборилган.
Глобуснинг диаметри 8 метр, оғирлиги 2 тонна бўлиб, моторли механизм ёрдамида айланиб туради.
Глобусни ясаган уста Исматулло Ҳабибий бошқа давлатлар чегараларининг ўзгариши ва ҳудудларнинг «ўзлаштириб» юборилишини тушунтирар экан, «Афғонистон ҳудуди аниқроқ кўриниб туриши» учун шундай қилинганини айтган.
Харитани чизган Убайд Вардак сўзларига кўра, у тўрт кун давомида «зинапоядан деярли тушмасдан» ишлаган.
«Толибон» вакиллари «ихтиро»ни олқишлаб, уни Кобул шаҳри маъмуриятининг ютуқларидан бири деб атамоқда.
Мавзуга оид
16:51 / 12.12.2024
Америкалик таҳлилчилар Трампга Марказий Осиёни эътиборсиз қолдирмасликни таклиф қилди
18:38 / 11.12.2024
Марказий Осиёда одам савдоси кўрсаткичлари пасаймаяпти – БМТ
17:52 / 07.12.2024
Қирғизистон президенти АҚШ ва Европани «Толибон»ни тан олишга чақирди
16:43 / 07.12.2024