Самарқандда содир бўлган ЙТҲда йўловчи ҳалок бўлди
Қоидаларни бузиб тезликни оширган Cobalt қайрилиб олаётган юк машинасининг ортидан бориб урилган.
Самарқандда Cobalt ва юк машинаси иштирокидаги ЙТҲ инсон ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Ҳодиса Паст Дарғом туманидан ўтувчи 4П-46 автомобил йўлининг 15-километрида содир бўлган.
Тезликни меъёрдан ошириб ҳаракатланиб келган Cobalt қайрилиб олмоқчи бўлган юк машинасининг орқа томонига келиб урилган.
Оқибатда Cobalt’да йўловчи сифатида кетаётган шахс ҳодиса жойида вафот этган. Ҳайдовчи эса тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Мавзуга оид
10:01 / 05.01.2025
Навоийда Nexia уриб кетган эр-хотин вафот этди
15:06 / 04.01.2025
Тошкентда 310 км/соат тезликда ҳаракатланган мотоцикл ҳайдовчиси жаримага тортилди
16:46 / 03.01.2025
Қозоғистонда юзлаб автомобиллар иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди
11:06 / 01.01.2025