Кремль Путиннинг 9 майдаги анъанавий қабулини бекор қилди
Одатда шу куни Россия президенти Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашиб, нутқ сўзлаб, мукофотлар топширарди.
Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков РИА Новости агентлигига Кремлда бу йил анъанавий қабул бўлиб ўтмаслигини айтди. У тадбирнинг бекор қилиниши сабабларини айтмади.
Одатда шу куни Россия президенти Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашиб, нутқ сўзлаб, мукофотлар топширарди. Учрашув биринчи марта бекор қилинаётгани йўқ - ўтган йили у номаълум сабабларга кўра, ундан олдин эса - коронавирус пандемияси туфайли ўтказилмаган.
Эслатиб ўтамиз, бу йил Курск ва Белгороддаги ҳарбий парадлар ўтказилмайди, улар «хавфсизлик сабабли» бекор қилинган эди. Шунингдек, аннексия қилинган Қримда ҳам ҳарбий парадлар ва «Ўлмас полк» акциялари бекор қилинди.
Кейинчалик Брянск, Калуга, Рязан, Орёл, Саратов, Калининград вилояти, Липецк, Елец, Тюмень, Нижневартовск, Сургут ва Ханти-Мансийскда парад бекор қилингани маълум бўлди.
Аввалроқ, Кремль 9 май куни пойтахтда ҳарбий парад ўтказилишини таъкидлади. Шу билан бирга, Россия оммавий ахборот воситалари Санкт-Петербургдаги парад самолётлар парвозисиз ўтказилишини ёзди.
Мавзуга оид
15:59
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
07:50 / 24.12.2024
Анапа аҳолиси мазут тўкилиши сабабли Путинга мурожаат билан чиқди
14:14 / 23.12.2024