Будапештда Ўзбекистон-Венгрия ректорлари форуми бўлиб ўтди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Комил Каримов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Будапештда бўлиб ўтган иккинчи Ўзбекистон-Венгрия ректорлари форумида иштирок этди.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, анжуман доирасида икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари ва чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, кадрлар тайёрлаш ва қўшма инновацион дастурларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Венгрия томонига Ўзбекистонда амалга оширилаётган истиқболли таълим ва илмий лойиҳалар тақдим этилди.
Музокаралар натижасида машинасозлик, мехатроника, робототехника, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда 30 дан ортиқ меморандум ва битимлар имзоланди ҳамда кадрларни биргаликда тайёрлаш бўйича ўзаро ҳужжатлар алмашилди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Венгриянинг қатор университетлари, шунингдек, Ташқи ишлар ва савдо, Маданият ва инновациялар вазирликларида алоҳида икки томонлама музокаралар ўтказилди.
Ўзбекистоннинг Будапештдаги элчихонасида Венгрияда аксарияти «Хунгарикум стипендияси» таълим гранти асосида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан ҳам алоҳида учрашув бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
12:41 / 21.12.2024
Полша собиқ амалдорига Венгрияда бошпана берилганидан норози
21:33 / 20.12.2024
Виктор Орбан Россияга қарши санкцияларни узайтиришдан олдин Трампнинг инаугурациясини кутмоқчи
14:03 / 12.12.2024
Венгрия Москва ва Киевга сулҳ тузишни таклиф қилди
23:06 / 06.12.2024