Путин Россиядаги вазият бўйича Ўзбекистон, Қозоғистон ва Беларус президентлари билан мулоқот қилди
Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва Беларус президенти Александр Лукашенко билан гаплашиб, уларни мамлакатидаги вазият билан таништирди.
Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабарига кўра, Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга Россиядаги вазият тўғрисида маълумот берган. Икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинган.
Қозоғистон президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, Тўқаев Путин билан мулоқотда давом этаётган воқеалар Россиянинг ички иши эканини таъкидлаган.
“Конституциявий тузум ва қонун устуворлиги мамлакатда қонунийлик ва тартибни таъминлашнинг ажралмас шартидир. Бу жамият хавфсизлиги ва унинг муваффақиятли ривожланишининг асосидир”, — дейилади Акорда баёнотида.
Путин айни мақсадда Беларус президенти Александр Лукашенко билан ҳам телефон орқали боғланган.
Эслатиб ўтамиз, 24 июнга ўтар кечаси Россиядаги "Вагнер" хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин ҳарбий исён бошлаб, Ростов шаҳридаги бир нечта объектни эгаллаб қолди. Россия президенти унинг ҳаракатларини "орқадан берилган зарба" деб баҳолаб, "хиёнат" қилганлар қатъий жазога тортилишини билдирди. Владимир Путин 24 июн туш вақтидаги мурожаатида Ростовдаги вазиятни мураккаб деб таърифлади.
Мавзуга оид
22:47 / 25.12.2024
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
07:50 / 24.12.2024