Жамият | 06:51 / 27.08.2023
24933
1 дақиқада ўқилади

Андижон вилоятида зилзила қайд этилди

Ўзбекистонда қаторасига иккинчи кун зилзила кузатилди.

Андижон вилоятида 27 август куни соат 03:11 да зилзила қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Эпицентри Андижон вилояти, Жалақудуқ туманида бўлган ер силкиниши магнитудаси 4 балл, чуқурлиги 15 километр бўлган.

Унинг сезилиш кучи:

  • Жалақудуқ туманида 3 балл,
  • Қўрғонтепа, Хўжаобод, Андижон туманларида 2-3 балл,
  • Булоқбоши, Хонобод туманлари ва Андижон шаҳрида 2 баллни ташкил этди.

26 август куни тонгда ҳам Жиззах вилоятида 3,6 магнитудали зилзила қайд этилганди.

Мавзуга оид