Бир йил давомида аҳолига қанча кўмир етказиб берилгани очиқланди
2023 йилда кўмир қазиб чиқариш бўйича 23,1 млн куб метр (прогнозга нисбатан 89,4 фоиз) кон устини очиш ишлари бажарилди. "Ўзбеккўмир" раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида 2023 йилдаги фаолият якунлари ва 2024 йилдаги устувор вазифалар ҳақида маълумот берилди.
Қайд этилишича, кўмир қазиб чиқариш 5 836,0 минг тонна ёки прогнозга нисбатан 100,6 фоиз (5 800,0 минг тонна) бажарилган. Истеъмолчиларга 5 396,7 минг тонна кўмир етказиб берилди, прогнозга нисбатан 102,6 фоиз (5 257,5 минг тонна) бажарилган.
Ишлаб чиқариш амалдаги нархларда 1 469,1 млрд сўмга бажарилиб, режага нисбатан 100,0 фоизни ташкил қилди. Ишлаб чиқариш таққослама нархларда 1 313,6 млрд сўмни ташкил қилиб, режага нисбатан 101,7 фоизга бажарилди, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 114,8 фоиз.
2023-2024-йиллар куз-қиш мавсуми учун республика аҳолиси ва бюджет ташкилотларига жами 1 750,7 минг тонна, шундан аҳолига 1 175,9 минг тонна, бюджет ташкилотлари учун жами 574,8 минг тонна, шундан, тўғридан-тўғри бюджет ташкилотларига 346,2 минг тонна, (ДХШ асосида тадбиркорлик субъектларига 228,6 минг тонна) маҳаллий кўмир етказиб берилиши режалаштирилган.
2024 йилнинг 1 январ ҳолатига аҳолига 1 млн 102,4 минг тонна, бюджет ташкилотларига жами 569,4 минг тонна, шундан тўғридан тўғри бюджет ташкилотларига 349,2 минг тонна, давлат хусусий шериклик (ДХШ) асосида иситиш тизимларини бошқариш учун жалб қилинган тадбиркорлик субъектларига 220,2 минг тонна маҳаллий кўмир ортиб юборилди.
Мавзуга оид
21:54 / 23.12.2024
Мўғулистон ҳаво ифлосланишини камайтириш учун «кўк кўмир» ишлаб чиқаради
19:59 / 17.12.2024
Қорақалпоғистонда 1 млрд сўмлик кўмир талон-торож қилингани аниқланди
23:29 / 04.12.2024
Самарқандда аҳолига тарқатилиши лозим бўлган 50 тонна кўмирни сотган омбор мудири ушланди
14:36 / 13.11.2024