«СБУ» ҳарбий автомобилларга ўт қўйган шахслар ушланганини маълум қилди
Украинада хавфсизлик кучлари маълумотларига кўра, 15 дан ортиқ ҳарбий машинага ўт қўйган олти нафар ёш одессалик қўлга олинди.
Украина Хавфсизлик хизмати Миллий полиция билан биргаликда Одессада Украина мудофаа кучлари автомашиналарига ўт қўйиш ҳолатларини содир этган бир гуруҳ ёшларни қўлга олди. Бу ҳақда 30 июл, сешанба куни «СБУ» матбуот хизмати Telegram’да маълум қилди.
Аниқлик киритилишича, қўлга олинганлар 18 ёшдан 24 ёшгача бўлган олти нафар одессалик бўлиб, улар машҳур озиқ-овқат етказиб бериш хизматида курер бўлиб ишлаган. «СБУ» маълумотларига кўра, Россия «ФСБ» буйруғи асосида улар бир ҳафта ичида 15 дан ортиқ ҳарбий автомобилни йўқ қилишга уринган.
Ўт қўювчиларнинг россиялик кураторлари
Бу шахслар Telegram-каналларининг фаол фойдаланувчилари сифатида осон пул излаб, ўз «резюмеларини» қолдирган ҳолда Россия разведка хизмати эътиборига тушган, дейилади «СБУ» пресс-релизида.
«СБУ» фикрича, курерлик етказиб бериш ниқоби остида ишлаган айбланувчилар ўзларининг скутерларида шаҳар бўйлаб ҳаракатланишган ва у ерда Мудофаа кучлари машиналари учун тўхташ жойларини белгилашган. Кейин ҳужумчилар потенциал нишонларнинг фотосуратларини «тасдиқлаш» учун рус бошқарувчисига юборган. Ёшлар ўт қўйиш ҳолатларини «ҳисобот бериш мақсадида» суратга олишган.
Украина махсус хизмати баёнотида айтилишича, ўт қўйганлар «иссиқ изида» қўлга олинган. Улардан қўлбола ўт қўювчи аралашмалар ва жиноят аломатлари бўлган мобил телефонлар олиб қўйилди.
Украинада ҳарбийлар машиналарига ўт қўйилиши
Ёшларга нисбатан Украина Қуролли кучлари ва бошқа ҳарбий тузилмаларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жиноий иш қўзғатилган. Украина қонунларига кўра, улар 8 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
10 июл куни «Важные истории» интернет нашри даркнетнинг рус тилидаги саҳифаларида ҳар бир қўпорувчилик учун 1500-2000 доллар тўлаш шарти билан Украина ҳарбий машиналарига ўт қўйиш буюртмалари эълон қилинганини ёзди.
Мавзуга оид
11:25 / 23.12.2024
Хитойда 2024 йилнинг энг яхши автомобиллари эълон қилинди
10:56 / 22.12.2024
2024 йил 11 ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
15:01 / 17.12.2024
Андижонда фуқароларнинг машиналарини ижарага олиб, уларни йўқ қилиш билан шуғулланган йирик уюшган гуруҳ устидан суд бошланди
21:48 / 23.11.2024