Тернопилда РФ дронининг уйга келиб урилиши оқибатида қурбонлар қайд этилди
Тернопил мэрининг сўзларига кўра, «ҳалок бўлганлар ва оғир яраланганлар бор», ёнғин беш қаватли бинонинг юқори уч қаватидаги хонадонларни қамраб олган. Расмийлар жабрланганларни эвакуация қилмоқда.
2 декабр, душанбага ўтар кечаси Тернопилда Россия ҳаво кучларининг навбатдаги ҳужуми натижасида дрон келиб урилганидан сўнг, 5 қаватли турар жой биносида ёнғин келиб чиқди, қурбонлар ва жароҳатланганлар бор. Бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Надал Telegramʼда маълум қилди. «Душман учувчисиз учоғи турар жой биносига келиб урилганидан сўнг, ёнғин юқори, бешинчи қават ва қисман учинчи ва тўртинчи қаватлардаги хонадонларни қамраб олди. Квартиралари зарар кўрган тернопилликлар учун вақтинча яшаш жойларини тайёрлаяпмиз», — деб ёзди мэр маҳаллий вақт билан соат 04:00 (Тошкент вақти билан 08:00)да ва тафсилотларга кейинроқ ойдинлик киритишга ваъда берди.
Ўз навбатида, Тернопил ОҲМ раиси Вячеслав Нагода Facebookʼда Россия зарбаси натижасида бир киши ҳалок бўлгани ва бир неча киши жароҳатлангани ҳақида хабар берди. «Ёнғинни ўчириш ва уй аҳолисини эвакуация қилиш ва жойлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда», — дея қўшимча қилди у.
Тернопил ўтган ҳафта электр энергиясиз қолганди
Россиянинг ўққа тутиши натижасида 26 ноябр куни Тернопил электр таъминотисиз қолди. Шаҳарда сув таъминоти ҳам узилиб, жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди, деди Надал. Унинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси Тернопилга кенг кўламли уруш бошланганидан бери энг катта зарар етказган. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ, бироқ муҳим инфратузилма ва бир нечта уйларга зарар етган.
Мавзуга оид
12:55 / 21.12.2024
Татаристон бўйлаб дронлар ҳужуми кузатилди
15:33 / 18.12.2024
АҚШдаги сирли дронлар: улар ҳақида нималар маълум?
16:14 / 14.12.2024
ОАВ: Германия узра РФ ҳарбий дронлари учиб ўтган бўлиши мумкин
15:12 / 13.12.2024