Ўзбекистон | 07:44 / 14.12.2024
4468
1 дақиқада ўқилади

3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган овқатланиш шохобчаси аниқланди

Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда. 

Фото: Бош прокуратура

Бош прокуратура хабар беришича, Наманган шаҳридаги МЧЖ раҳбари ва бошқалар жамиятга қарашли умумий овқатланиш шохобчасини табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланган

Оқибатда 3 млрд сўмлик табиий газни яширин равишда талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат бўйича жамият раҳбари Б.Ж., жамият иш бошқарувчиси С. ва “Наманганшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими собиқ газчиси О.П.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибида ушланган.

Мавзуга оид