Жаҳон | 15:38
1870
2 дақиқада ўқилади

Бербок Украинага ёрдамни қисқартиришга қарши чиқди

Германия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Киевга аввалги ҳажмда ёрдам беришни талаб қилмоқда. Анналена Бербокнинг фикрича, «Украинани қўллаб-қувватлаш ўз хавфсизлигимиз учун энг яхши ҳимоядир».

Фото: DPA

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербокнинг айтишича, Берлин Киевга қурол етказиб бериш учун ажратиладиган маблағни сезиларли даражада қисқартиришга рози бўлмаслиги керак. 12 январ, якшанба куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда бўлиб ўтаётган Сурия бўйича конференция арафасида у ўтган йили Германия ҳукумати ушбу мақсадлар учун қарийб етти миллиард евро ажратганини ва агар ҳозир бу маблағнинг фақат ярмини берса, бу Украинанинг ўзини ҳимоя қилиш қобилиятининг пасайишини англатади, дея таъкидлади

Бербокнинг фикрича, Украинага кўпроқ ёрдам беришда давом этиш керак. Аввалроқ Der Spiegel ҳафталик нашри Германия канцлери Олаф Шолц Киевга ташқи ишлар вазири ва мудофаа вазири Борис Писториус томонидан илгари сурилаётган 3 миллиард евро миқдоридаги қўшимча ёрдам ажратилишига қарши эканини хабар қилган эди.

«Украинани қўллаб-қувватлаш - хавфсизлигимиз учун энг яхши ҳимоя»

Анналена Бербок Россиянинг «соядаги флот»дан фойдаланаётганини яна бир бор танқид қилди, унинг нефт танкерларидан бири Болтиқ денгизида бошқарувни йўқотиб, Германиянинг Засниц портига яқинига келиб қолган. Германия ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, Россия Федерациясининг «соядаги флоти» санкциялар остида ва аслида денгизга умуман чиқмаслиги керак. Бербокнинг сўзларига кўра, Москва қасддан ломга юборилишини керак бўлган кемалар иштирокида авариялар содир бўлишига йўл қўймоқда.

Вазирнинг таъкидлашича, нефтнинг тўкилиши кичик Болтиқбўйи мамлакатларига ҳам, Полша ва Германиядаги туризмга ҳам таҳдид солмоқда. «Ва буни ҳисобга олсак, Украинани қўллаб-қувватлаш Европадаги ўз хавфсизлигимиз, Германиядаги хавфсизлигимиз учун энг яхши ҳимоядир», — деди Германия ТИВ раҳбари.

Мавзуга оид