Мактаб ўқувчилари ОИВга қарши препарат ўйлаб топишди
Австралиялик мактаб ўқувчилари ОИВ билан касалланган беморлар учун 750 долларли таблеткани 2 долларга ишлаб чиқишди. Улар бунинг қандай уддасидан чиққанлиги тўғрисида The Sydney Morning Herald маҳаллий газетаси хабар берди.
Мазкур препарат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ҳаётий муҳим аҳамиятга эга дори воситалари рўйхатига киритилди. Ўтган йили америкалик ишбилармон Мартин Шкрели «Дараприм» препаратига барча ҳуқуқларни сотиб олганди ва унинг нархини (1 таблетка учун) 13,50 доллардан 750 долларгача кўтарган эди. «Дараприм» – паразитлар ва малярияга қарши дори воситаси. У иммунитети пасайган, жумладан ОИВ юқтирган кишиларга тавсия қилинади.
Сиднейдаги ўрта мактабнинг катта синф ўқувчилари "Дараприм"нинг фаол моддаси бўлган пириметаминни синтезлашнинг уддасидан чиқишди. Улар Сидней университети кимёгари Элис Уильямсон раҳбарлиги остида иш олиб боришди. Синтез усулини қидиришга бир йил вақт сарфланди - патентланган препарат эса мактаб лабараторияси учун ҳаддан ташқари хавфли деб топилди. Янги препаратнинг нархи - бир таблетка учун атиги 1-2 доллар.
Мавзуга оид
18:22 / 13.04.2024
Сиднейда эркак пичоқ билан одамларга ҳужум қилди, қурбонлар бор
14:51 / 01.03.2024
Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари орасида тамаки ва нос чекиш ҳолатлари кўпайгани маълум қилинди
14:37 / 01.05.2023
“Кинога тақлид қилиб уюштирилган” – Тошкентда мактаб ўқувчилари муштлашгани юзасидан изоҳ берилди
16:34 / 10.01.2023