Жаҳон | 08:27 / 18.12.2016
8527
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг Мурманск осмонида метеорит портлаши қайд қилинди

Россиянинг Мурманск вилояти осмонида атмосферанинг зич қатламларида метеорит ёниб кетган, деб хабар бермоқда FlashNord нашри.

Аввалроқ Хакасия осмони узра кичик метеорит учиб, атмосферада ёниб кетгани маълум қилинганди.

Нашрнинг таъкидлашича, осмондаги ёрқин чақнаш автомобил регистратори видеоёзувига тушиб қолган, кейинроқ бу ёзув интернетга жойлаштирилган.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат Мурманскдан 30 км узоқликда жойлашган Тулома аҳоли пунктида қайд қилинган. 

Нашрнинг Россия фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудий бошқармасидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, вайронагарчиликлар ва қурбонлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.  

Мавзуга оид