Жаҳон | 21:42 / 31.12.2016
13494
2 дақиқада ўқилади

Меркель 2016 йилнинг энг оғир синови нима бўлганини айтди

Фото: Reuters

Германия канцлери Ангела Меркель ўзининг миллатга янги йил мурожаатида террорчиликни 2016 йилнинг энг оғир синови бўлганини айтди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда

"Ўтаётган йилдаги воқеалар бизни барча жиҳатлардан синади. Террорчилик, шубҳасиз, энг оғир синов бўлди. Мамлакат бутун йил давомида ҳужумлардан титроққа келди: Вюрцбург, Ансбах ва яқиндагина Берлин", деб айтди Меркель.

Унинг айтишича, Германия мамлакатга "бошпана қидиргани келган, сўнгра ёрдам ва қўллаб-қувватлов олиб", бироқ якунда Германияда ҳужум амалга оширганлардан "аччиқ қасос ва жирканчлик билан муносабатда бўлишни" ҳис қилди.  

"Биз террорчиларга қарши курашимизда қатъий бўлишимиз керак. Биз бирдам бўлганимизда, кучлимиз. Биз ўз фуқароларимиз учун озодлик шароитларида хавфсизликни кафолатлаш учун террорчиликка қарши туришимиз керак", деб қўшимча қилди канцлер.

Бундан ташқари, Меркель немис ҳукуматининг кейинги йилда "қўшимча ҳуқуқий ва сиёсий чоралар киритишга тайёрлигини" маълум қилди.  

 

Мавзуга оид