Жаҳон | 07:35 / 27.03.2017
9213
1 дақиқада ўқилади

Мўсулда яна тинч аҳоли нишонга олинди: 60 дан кўпроқ қурбон

Ироқнинг Мўсул шаҳрида авиазарба оқибатида вайрон бўлган уй остидан 60 дан кўпроқ жасад чиқариб олинди. Бино ИШИД жангарилари томонидан миналаштирилган бўлган.
  
Жангарилар одамлардан тирик қалқон сифатида фойдаланиш учун уларни уй ертўласига қувиб олиб киришган. Ғарб ва Яқин Шарқ матбуоти маълумотларига кўра, уй Ироқ кучларини қўллаб-қувватловчи АҚШ бошчилигидаги коалиция авиазарбасидан кейин вайрон бўлган.

Зарба вақтида уйда 200 дан кўпроқ фуқаро бўлган. Коалиция қўмондонлиги вакиллари шаҳарнинг бу ҳудудига ҳужум қилинганини тан олишди, бироқ уларнинг таъкидлашича, зарбалардан мақсад портловчи моддалар билан жиҳозланган юк машинаси бўлган. Вашингтонда тинч аҳолининг ҳалок бўлиши юзасидан текширув ўтказилишига ваъда берилди. 

Мавзуга оид