Мисрдаги портлашда ҳалок бўлганлар сони 30 нафарга етди
Мисрнинг Танта шаҳридаги черковда рўй берган портлашда қурбонлари сони 30 нафарга етди. Бу ҳақида "Ал-Маядин" телеканали хабар берди.
Бугун, 9 апрель якшанба куни Мисрнинг Ғарбия провинциясидаги Танта шаҳрида черков хизмати вақтида кучли портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, портловчи қурилма ибодат қилувчилар жойлашган залда бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлаш худкуш томонидан амалга оширилган.
ОАВ маълумотларига кўра, черковдаги портлашдан кейин Тантадаги полиция ўқув марказида яна бир портлаш содир этилган. Маҳаллий ОАВга кўра, у ерда бир полициячи ҳалок бўлган. Баъзи оммавий ахборот воситалари эса иккинчи портлаш ҳақидаги хабарни инкор этмоқда.
Терговчилар видеокузатув камералари ёзувларини қўлга киритишган, портлаш содир этилган ҳудудлар ўраб олинган. Мамлакат президенти Абдул Фаттоҳ Ас-Сисий жабрланганларни қабул қилувчи ҳарбий госпиталлар очиш топшириғини берди.
Мавзуга оид
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
23:26 / 06.11.2024
Бошқирдистонда кўмир ортилган 22 та вагон релсдан чиқиб кетди
12:32 / 06.11.2024