Тажрибали альпинист Уэли Стек Эверестга кўтарилиш чоғида ҳалок бўлди
Сайёрамиздаги энг юқори тоғ чўққиларини забт этиши билан танилган швейцариялик 40 ёшли альпинист Уэли Стек якшанба куни Эверест тоғи чўққисига кўтарилаётган пайтида ҳалок бўлди. Бу ҳақида Непал Альпинизм федерацияси маълумотига асосланиб, Agence France-Presse (AFP) хабар берди.
"Бугун эрталаб альпинист Нупце чўққисидан қулаб, ҳалок бўлган. Унинг оёғи тойиб кетган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда", - деди Непал Альпинизм федерацияси раҳбари Анг Церинг Шепра.
Эверест - сайёрамизнинг энг юқори чўққиси. Уни забт этиш чоғида умумий ҳисобда 280 киши ҳалок бўлган. Юқори нуқталарда ҳалок бўлганларни эвакуация қилиш борасида қийинчиликлар бўлгани боис баъзиларнинг жасади ўша ерларда қолиб кетади.
Мавзуга оид
14:59 / 09.11.2024
Шаҳарчани бутунлай вайрон қилган ҳалокат: Канадада Франция ҳарбий кемаси қандай портлаганди?
15:25 / 17.10.2024
Британиялик алпинист дунёдаги барча баланд чўққиларини забт этган энг ёш аёлга айланди
23:19 / 11.10.2024
Эверестда 100 йил олдин йўқолган алпинистнинг қолдиқлари топилди
00:05 / 10.10.2024