Жамият | 17:29 / 22.05.2017
12675
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда томорқасида “кўкнор” эккан аёл аниқланди

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳуқуқни мухофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбир давомида Боғот туманида яшовчи фуқаро Норгул Абдуллаева (исм ва фамилиялар ўзгартирилган) ўзи истиқомат қилаётган уйининг томорқасига 255 туп “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Хоразм вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Тадбир давомида фуқаро Норгул Абдуллаеванинг уйининг ёрдамчи хоналари кўздан кечирилганда жами оғирлиги 107,84 грамм кўкнор гиёҳвандлик ўсимлиги уруғи ва оғирлиги 1,98 грамм кўкнор гиёҳвандлик ўсимлигининг қуритилган барглари (маковая салома) борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Норгул Абдуллаевага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 270-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, бугунги кунда тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Мавзуга оид