Жаҳон | 20:39 / 03.06.2017
8561
1 дақиқада ўқилади

Зимбабвенинг 93 ёшли президенти яна сайловларда иштирок этмоқчи

Зимбабвенинг 93 ёшли президенти Роберт Мугабе 2018 йилги президентлик сайловларида иштирок этмоқчи.

Маҳаллий ОАВ ёзишича, Зимбабве пойтахти Харареда ўтган етакчи партия "Зимбабве Африка миллий иттифоқи  - Ватанпарварлик фронти" намойишида Мугабе ўзининг сайловолди кампанияси бошланишини маълум қилди.  

Президент Зимбабве фуқароларига миллийлаштириш ўтказишни, яъни оқ танли фермерларнинг мол-мулкини қора танли деҳқонлар фойдасига қайта тақсимлашга ваъда берди.

Февралда Мугабе мамлакат президенти лавозимига ўзидан бошқа муносиб номзодни кўрмаётганини айтганди.

Мугабе мамлакатни 1980 йилдан бери якка ўзи бошқариб келади."Агар мен мажбуриятларимни бажара олишимга шубҳа қилганимда, унда буни тан олган бўлардим. Зимбабвенинг аксарият фуқаролари менинг ўрнимни эгаллай оладиган одам йўқлигини билишади", деб айтганди президент. 

Мавзуга оид