Жаҳон | 12:08 / 08.06.2017
58777
1 дақиқада ўқилади

Назарбоев Қозоғистоннинг асосий иқтисодий шериги қайси давлат эканини айтди

Фото: Tengrinews

Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг маълум қилишича, Хитой Қозоғистоннинг асосий иқтисодий шеригига айланди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

«Хитой иқтисодиётда тўғридан-тўғри хорижий сармоялар ҳажми, берилган кредитлар ва қўшма корхоналар бўйича Қозоғистоннинг асосий шеригига айланди. Биз энергетик ҳамкорлик масалаларини ҳал этдик – Қозоғистонда қазиб олинувчи нефтнинг 25 фоизи Хитой компаниялари томонидан ишлаб чиқарилмоқда. Ҳозирда улар шартномаларни узайтириш ҳақида масалани қўйишди, биз бунга жиддий қараймиз, сабаби улар қўшма ишлар бўйича бизнинг яхши шерикларимиз», - деди Назарбоев.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Остона ва Пекинда «намунали давлатлараро муносабатлар» шаклланди.

Мавзуга оид