Қирғизистон президенти нима учун Қозоғистонга ҳавас қилишини айтди
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев нима учун Қозоғистонга ҳавас қилишини айтди. Бу ҳақида унинг матбуот анжуманида айтган гапларига асосланиб, 24kg нашри хабар берди.
Атамбоевнинг сўзларига кўра, у Остонада бўлганида 3 миллиард долларга қурилган кўргазма мажмуасини кўздан кечирган.
"Агар мен шунча пул сарфлаганимда, мени ёқиб ташлаган бўлишарди, назаримда. Биз бу ерда Жаҳон кўчманчилар ўйинига 30 миллион доллар сарфладик ва бу асосан донорлар ҳисобидан. Бу борадаги гап-сўзлар ҳали тинмайди. Қозоғистонда эса ушбу кўргазма мажмуига буткул ўзгача муносабат. У ерда одамлар қўллаб-қувватламоқда. Мен ҳавас қилдим, тўғриси. Бизда, афсуски, ҳамма ҳам тушунмайди", - деди Алмазбек Атамбоев.
Мавзуга оид
21:40 / 02.10.2024
Қирғизистон Ўзбекистон туфайли гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилгани маълум бўлди
18:44 / 02.10.2024
Қирғизистоннинг 4 та пансионати Ўзбекистонга берилди
14:28 / 02.10.2024
Ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш учун президентга 7 йил муддат етарли — Тўқаев
22:02 / 01.10.2024