Жаҳон | 22:14 / 05.08.2017
8971
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг Миннесота штатида масжид ёнида портлаш содир бўлди

Фото: cbsnews.com

АҚШнинг Миннесота штатидаги Блумингтон шаҳрида жойлашган масжид ёнида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда полицияга иқтибос келтирган ҳолда KSTP-TV телеканали хабар берди. 

Маълум қилинишича, портлаш вақтида масжидда ўндан кўпроқ одам бўлган, улардан ҳеч ким жабрланмаган. Шаҳар полицияси ўт ўчирувчилар, ФҚБ ва Спиртли ичимликлар, тамаки, ўқотар қурол ва портловчи моддалар айланмасини назорат қилиш бюроси билан биргаликда воқеани тергов қила бошлади.

Полиция портлашга доир исталган маълумотни тақдим қилишни сўраган.

Шаҳарнинг мусулмонлар ҳамжамияти портлаш ҳақидаги маълумот учун 10 минг доллар таклиф қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, полиция портлашни қасд олиш сифатида баҳоламаган.

Мавзуга оид