Маҳалла манфаатлари кўзланган даъволар давлат божидан озод этилди
14.09.2017 йилдаги ЎРҚ-446-сон Қонун билан Солиқ кодексининг 329 ва 330-моддаларига қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Тузатишларга кўра Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда тегишли ҳудудий кенгашлар умумий юрисдикция судлари ва иқтисодий судларга давлат божи тўлашдан озод этилади.
Мазкур имтиёз фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатлари кўзланган даъволарга нисбатан татбиқ этилади ва давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят берилганда амал қилади.
Мавзуга оид
18:10 / 19.10.2024
Ёлғиз кексаларга ва ногиронларга шаҳар жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади
08:50 / 21.09.2024
«Очиқ бюджет» порталида «Маҳалла бюджети» бўлими ишга тушди
19:47 / 25.06.2024
Ҳовли уйлардан иборат маҳаллаларда сервис компаниялари ташкил этилади
08:59 / 27.05.2024