Ўзбекистон | 15:31 / 07.03.2018
5443
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Хитой Афғонистон бўйича конференцияни ўтказиш масаласини муҳокама қилди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 6 март куни Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ТИВда Хитой Халқ Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат чоғида 2018 йил 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференция нуқтаи назаридан икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг махсус вакили Афғонистон ва Германия элчиси билан музокаралар ўтказгани хабар берилганди.

Мавзуга оид