Ўзбекистон | 16:43 / 15.03.2018
11203
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда россиялик шифокор иштирокида мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди 

Фото: KUN.UZ

Кадрлар салоҳияти ва малакасини оширишга қаратилаётган эътибор сабаб, хорижнинг нуфузли тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган таниқли профессорлар билан ҳамкорликда энг мураккаб жарроҳлик амалиётлари вилоят шифохоналарида ҳам ўтказилмоқда, деб хабар бермоқда KUN.UZ’га вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

Вилоят силга қарши курашиш диспансерида ўтказилган навбатдаги жарроҳлик амалиёти нафақат кадрлар малакасини ошириш балки вилоятимиз фуқароси учун ҳам ҳар жиҳатдан қулай имконият яратди. 

Россиянинг Иван Сеченов номидаги 1-Москва Давлат университетининг фтизиатрия ва пульмонология илмий текшириш институти директори, профессор Дмитрий Борисович Гиллер иштирок этган маҳорат дарслари сил касаллиги ва у билан боғлиқ муаммоларни мураккаб жарроҳлик йўли билан бартараф этишга қаратилди. 

— Самарқандда биринчи бор жарроҳлик амалиётини ўтказяпман, — дейди, профессор Дмитрий Борисович. — Бундай касалликларни даволаш бўйича Тошкент шаҳридаги шифокорлар билан бир неча йилдан буён ҳамкорлик қилиб келяпмиз. Бугун эса бу борадаги ҳамкорлигимиз илмий-амалий жиҳатдан тобора кучаймоқда.

Ўтказилган маҳорат-дарсида ўнг ўпка юқори бўлаги цирротик сил ташхиси билан даволанаётган беморда пульмонэктомия жарроҳлик амалиёти қўлланилди. 

Мавзуга оид