Фан-техника | 08:46 / 29.03.2018
3979
1 дақиқада ўқилади

Facebook ахборот брокери билан ҳамкорлик тўхтатилганини эълон қилди

Фото: Depositphotos

Facebook корпорацияси реклама компанияларига ижтимоий тармоқда ахборот брокерлари ёрдамида таргетинг рекламани жойлаштириш имконини берган ҳамкорлик тоифаларини ёпиб қўйиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Reuters компания баёнотига асосан хабар бермоқда.

Хусусан, Facebook ҳамкорлик тоифалари воситасидан фойдаланишга қўйилган тақиқ туфайли Acxiom Corporation билан ҳамкорликни тўхтатади. У эса жаҳон компанияси бўлиб, маркетинг ва сервис вазифалари билан шуғулланади, шунингдек, фойдаланувчиларнинг тармоқдаги хатти-ҳаракатлари маълумотлар базасини тўплайди.

Эҳтимол, бундай қарор Facebook’нинг 50 млн.дан ортиқ фойдаланувчиси шахсий маълумотлари сизиб чиққани билан боғлиқ можарога алоқадор бўлиши мумкин.

Мавзуга оид