«Реал» учинчи ўринга қайтди
Испания чемпионатининг 32-турида «Малага» — «Реал» учрашуви меҳмонлар ғалабаси билан якунланди – 2:1.
Мадридликлар сафида Иско ва Каземиро голларга муаллифлик қилди. Мезбонларнинг голи Диего Ролан томонидан урилди.
Эндиликда «Реал» очколари сонини 67тага етказган ва Испания чемпионати турнир жадвалида яна учинчи ўринга кўтарилган. «Малага» 17 очко билан охирги ўринда қолмоқда.
Кейинги турда «Малага» «Леванте» меҳмони бўлади, «Реал» «Атлетик»ни қабул қилади.
Примера
32-тур
«Малага» - «Реал» - 1:2 (0:1)
Голлар: Ролан, 90+3 - Иско, 29, Каземиро, 63
«Малага»: Роберто, Рикка, Торрес, Росалес, Микел (Родригес, 71), Гонсалес, Итурра, Ласен (Буэно, 53), Чори Кастро, Идейе (Лестьенн, 78), Ролан.
«Реал»: Навас, Вальехо, Тео Эрнандес, Карвахаль, Рамос, Иско (Майораль, 72), Каземиро, Васкес, Ковачич, Асенсио (Себальос, 66), Бензема.
Мавзуга оид
12:56 / 22.09.2024
«Реал»да яна бир жароҳат, «МЮ»да омадсизлик. Кун ўйинлари
12:27 / 18.09.2024
«Реал»да янги юлдуз порлади, «Бавария» 9 та гол урди. ЕЧЛда кун ўйинлари
12:33 / 15.09.2024
«Реал»га устун ва тўсин ёрдам берди, «Сити» яккапешқадам. Кун ўйинлари
11:38 / 12.09.2024