Жаҳон | 18:30 / 15.06.2018
25795
1 дақиқада ўқилади
Гавайида қимматбаҳо тошлар «ёмғири» кузатиляпти
Гавайи Катта оролидаги Килауэа вулқони отилиши оқибатида яшил рангдаги минерал тошлар - зумрадга ўхшаш бўлган оливин лава ёрдамида чиқариб ташланди. Бу ҳақда Daily Mail газетаси ёзмоқда.
Бундай кичик ўлчамдаги тошлар вулқон жинсларида бўлади. Таъкидланишича, аҳоли вулқон отилишидан сўнг кўчалар ва соҳилбўйларида пайдо бўлган тошларни йиғиб олмоқда ҳамда тегишли фотосуратларни эълон қилмоқда. Оливин турларидан бири - перидот - қимматбаҳо тош саналади. Унинг нархи бир қирот учун 450 долларгача чиқиши мумкин.
Газетанинг қайд этишича, вулқон 40 кундан бери отилмоқда. Бунинг оқибатида қурбон бўлганлар йўқ, бироқ лава 600га яқин уйни йўқ қилиб ташлади.