Спорт | 17:15 / 19.06.2018
20260
1 дақиқада ўқилади

2018 йилги жаҳон чемпионатида илк қизил карточка кўрсатилди

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи H гуруҳида биринчи тур доирасида Колумбия ва Япония терма жамоалари ўртасидаги баҳснинг 3-дақиқасида жанубий америкаликлар ярим ҳимоячиси Карлос Санчесга қизил карточка кўрсатилди.

Словакиялик ҳакам Дамир Скомина ушбу футболчини тўпни жарима майдони ичида қўли билан ўйнагани учун майдондан четлатди ва колумбияликлар термаси дарвозасига пенальти белгилади.

Қайд этиш керакки, Санчес жорий чемпионатда қизил карточка олган илк футболчи бўлди, бу шунингдек жаҳон чемпионатлари тарихида колумбиялик футболчига кўрсатилган илк қизил карточкадир.

Белгиланган пенальтини Кагава аниқ амалга оширди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.

Мавзуга оид