Эймсберида заҳарланганлардан бири вафот этди
Англиянинг Эймсбери шаҳрида асаб-фалажловчи модда оқибатида заҳарланган аёл Дон Стержесс 8 июль шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Скотланд-Ярд маълум қилди.
Шу туфайли полиция воқеани қотиллик сифатида таснифлаб, тегишли жиноий иш қўзғатган. Марҳуманинг жасади ёриб текширилади.
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй аёлнинг вафот этганидан хабардор этилган. Бош вазир юз берган воқеадан “қайғудалиги ва карахт ҳолда эканини” айтган.
Аёл билан бирга шифохонага тушган эркак ҳамон шифохонада қолмоқда. Аввалроқ шифокорлар унинг аҳволини ўта оғир деб баҳолашаётгани маълум қилинган.
Лаборатория текширувларининг кўрсатишича, аёл ва эркак” 4 ой олдин россиялик собиқ жосус Сергей Скрипаль ва унинг қизи Солсберида заҳарланган асаб-фалажловчи модда “Новичок”дан заҳарланган. Бироқ полицияда ҳозирча ушбу икки воқеанинг бир-бирига алоқадорлигини кўрсатувчи ҳеч қандай боғлиқлик йўқлиги айтилган.
Мавзуга оид
23:14 / 14.10.2024
Британияда «Новичок» ёрдамида заҳарланиш иши бўйича суд эшитуви бўлиб ўтди
00:52 / 14.12.2020
Алексей Навалний Германияга жўнатилишдан олдин такроран заҳарланган – The Sunday Times
14:12 / 08.10.2020
Қандай заҳарлангани, Путиннинг топшириғи ва омади келгани ҳақида. Навальний Юрий Дудга катта интервью берди
23:11 / 01.10.2020