"Ипак йўли" Халқаро туризм университетининг биринчи кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди
Самарқанд шаҳридаги "Ипак йўли" Халқаро туризм университетига биринчи кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди, унда бир ўринга 10 абитуриент даъвогарлик қилди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги 3815-сонли қарори билан Самарқанд шаҳрида "Ипак йўли" Халқаро туризм университети фаолиятини йўлга қўйиш кўзда тутилди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи Саидакбархон Акбаров университетга ташриф буюриб, илк кириш имтиҳонлари олдидан абитуриентларни қўллаб-қувватлади.
"Ипак йўли" Халқаро туризм университети биринчи марта абитуриентларни қабул қилаётган бўлишига қарамай, унда ўқиш истагини билдирганлар сони 1225 кишини ташкил қилди, бу эса мамлакатда туризм соҳасига бўлган қизиқишнинг ошиб бораётганидан далолат бермоқда. 1225 кишидан 125 нафаригина университетга кириши мумкин, бир ўринга 10 абитуриент даъвогарлик қилмоқда. 125 талабадан 42 нафари давлат гранти асосида қабул қилинади.
Университет фаолиятини ташкиллаштиришда туризм соҳасидаги хорижий экспертлар иштирок этишди.
Саидакбархон Акбаров янги университет абитуриентларига мотивация бериб, тест олдидан уларни қўллаб-қувватлади ва ўз нутқида туризм Ўзбекистоннинг стратегик йўналишларидан бири ҳисобланиши боис мамлакат раҳбарияти томонидан айнан шу олий таълим муассасаси битирувчиларига катта умид боғланаётганини алоҳида таъкидлади.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024