Энг кўп суратга олинувчи шаҳарлар рейтинги тузилди
Dreamstime томонидан дунёдаги энг кўп суратга олинувчи шаҳарлар рейтинги тузиб чиқилди. Бу ҳақда Travel Pulse хабар бермоқда.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, Нью-Йорк биринчи ўринни эгаллади. Москва иккинчи поғонадан жой олган бўлса, учинчи ўрин Лондонда.
Шунингдек, энг кўп суратга олинувчи шаҳарлар топ-10лигидан Бангкок, Париж, Рим, Лос-Анжелес, Венеция, Гонгконг, Истанбул, Барселона, Прага, Пекин ва Сингапур жой олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британиянинг The Economist журнали Global Liveability Ranking 2018 рейтингини тузиб чиққанди, унда яшаш учун энг қулай шаҳарлар маълум қилинди.
Рейтингнинг биринчи ўрнини Австрия пойтахти Вена эгаллади, иккинчи поғонадан Австралиянинг Мельбурн шаҳри, учинчи ўриндан Япониянинг Осака шаҳри жой олди.
Мавзуга оид
16:52 / 07.11.2024
Ўзбекистоннинг 23 та олийгоҳи Осиё университетлари рейтингига кирди
19:02 / 28.10.2024
Ўзбекистон дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 20 таликка кирди
22:04 / 23.10.2024
Ўзбекистоннинг жаҳон қонун устуворлиги индексидаги ўрни эълон қилинди
22:02 / 17.10.2024