Instagram асосчилари истеъфога чиқмоқда
Instagram бош директори Кевин Систром ва ижтимоий тармоқнинг бош техник директори Майк Кригер истеъфо беришди, яқин ҳафталар ичида улар компанияни тарк этади. Бу ҳақда The New York Times газетаси вазиятдан хабардор манбаларга асосан хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Систром ва Кригер 25 сентябрь, сешанба куни Instagram ва ижтимоий тармоққа эгалик қилувчи Facebook раҳбариятига ўз қарорларини маълум қилишган. Манбаларнинг таъкидлашича, Instagram ҳамасосчилари ўз истеъфолари сабабларини изоҳлашмаган, аммо улар ишдан бўшатилганидан кейин таътил олишни режалаштираётганликлари ҳақида айтишган.
Газетадан тахмин қилишларича, Систром ва Кригер Instagram’ни ҳозирги кунда Facebook билан кузатилаётган энг катта инқироз туфайли тарк этишга қарор қилганлар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лола Каримованинг Instagram саҳифаси ҳужумга учрагани хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:21 / 04.10.2024
Цукерберг дунёдаги энг бадавлат инсонлар рейтингида Amazon асосчисини ортда қолдирди
22:30 / 29.09.2024
Марк Цукербергнинг бойлиги охирги 2 йилда олти баробарга ошди
00:32 / 29.09.2024
Meta компанияси паролларни сақлашда хатоликка йўл қўйгани учун 91 млн евро жаримага тортилди
21:56 / 18.09.2024