Тошкентда қизнинг турмушга чиқишига қаршилик қилган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди
16 октябрь куни Сергели туман ИИБга 25 ёшли М.Н. исмли қиз Тошкент вилоятида яшовчи 27 ёшли З.Б.га нисбатан чора кўришларини сўраб ариза билан мурожаат қилди, деб хабар беради пойтахт ИИББ.
Аризачи аризасида З. Б. билан танишиб, у билан бир оз вақт гаплашганини, аммо унинг оилали эканлигини билганидан сўнг у билан мулоқот қилишни тўхтатганини билдирган.
«Аммо эркак уни мулоқотни тўхтатмасликка мажбур қилади ва қиз турмушга чиқаётганини билганидан кейин унинг турмушга чиқишига қаршилик кўрсатишга уринади», - дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан З. Б.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 136-моддаси («Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш») бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
11:28 / 22.07.2024
Никоҳланувчилар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?
15:47 / 23.04.2024
“Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” – судя иқрори
11:39 / 25.03.2024
Хитойда 9 йилдан бери илк марта оила қуриш кўрсаткичи ошди
12:10 / 30.09.2023