Ўзбекистон | 14:53 / 24.01.2019
53670
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда янги ҳарбий институт ташкил этилди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон президентининг 2019 йил 17 январдаги қарорига Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Махсус факультети Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти этиб қайта ташкил этилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистондаги биринчи ҳарбий институт Мудофаа вазирлигининг давлат олий ҳарбий таълим муассасаси бўлиб, у олтита йўналиш бўйича тактик бўғиндаги офицер кадрларни икки йиллик тайёрлашни амалга оширади:

• алоқа қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
• махсус алоқа ва давлат сирларини муҳофаза қилиш тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
• ахборот тизимлари ва технологиялари тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
• радиоэлектрон разведка ва кураш тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
• ҳаво ҳужумидан мудофаа радиотехника қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
• ҳаво ҳужумидан мудофаа зенит-ракета қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги.

Шунингдек, янги ташкил этилган ҳарбий институт Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети махсус факультетининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартнома бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Мавзуга оид