Энг яхши iPhone моделлари аниқланди
Reddit порталида iPhone моделларидан энг яхшиси учун овоз берилди. Фойдаланувчилар iPhone’нинг энг муваффақиятли моделлари борасида ўз изоҳлари билан бўлишишган.
Ресурс фойдаланувчиларидан бири смартфоннинг барча моделлари кетма-кет жойлаштирилган суратни жойлаштириб, улардан энг яхшисини танлашни таклиф қилган. Икки кун ичида пост 10 мингга яқин лайк ва 400 дан кўпроқ изоҳ тўплаган. Натижада энг кўп ижобий фикрни iPhone 5, 5S ва SE моделлари тўплаган.
Кўринишича, Apple’да ҳам буни биладилар. iPad Pro’нинг янги моделлари дизайни айнан шу моделлар услубида бажарилгани ҳам бежиз эмас. Фойдаланувчилар, шунингдек, iPhone 7 ва iPhone XR смартфонларини ҳам қайд қилиб ўтишган. “Инқилобий” iPhone X смартфонини эса деярли ҳеч ким эсга олмаган.
Мавзуга оид
12:14 / 26.09.2024
iPhone 16'даги ўзгаришлар ва “понт” учун 3 карра тўлов — Apple кутилмаларни оқлаяптими?
21:52 / 13.09.2024
Apple ўғирланган эҳтиёт қисмлар ўрнатилган iPhone қурилмаларини блоклашни бошлайди
12:24 / 06.09.2024
Смартфонлар мия саратонига сабаб бўлиши ҳақидаги фикрлар асоссиз деб топилди
20:24 / 26.08.2024