Покистон асирга олинган ҳинд учувчисини ватанига қайтармоқда
Покистон 27 февраль куни ҳаво жангидан сўнг асирга тушган ҳиндистонлик учувчини қайтариб беради. ОАВ маълумотига кўра, учувчи ҳозирда Ҳиндистон элчихонасида бўлиб, бир неча соатдан сўнг Вагах чегара масканида уни топшириш жараёни бўлиб ўтади.
Хабарларга кўра, 27 февралда Ҳиндистон ва Покистон ҳарбий авиацияси ўртасида юз берган ҳаво жангида умумий ҳисобда 32 та ҳарбий самолёт иштирок этган.
Маълум қилинишича, Покистон самолётлари Кашмирдаги туташув чизиғи бўйлаб жойлашган ҳарбий объектлар яқинидаги ҳудудни бомбардимон қилгандан кейин ҳинд учувчилари томонидан таъқиб қилинган.
Ҳиндистон авиация бўлими командири Абхинандан Вартхаман Р-73 ракетаси билан F-16’га ҳужум қилган, бироқ унинг МиГ-21 самолёти AIM-120 AMRAAM ракетаси томонидан зарбага учраган. Вартхаман катапулта қилган, бироқ покистонликлар томонидан қўлга олинган.
Мавзуга оид
14:32
Покистон Ўзбекистонда "биотехнологик" дори воситаларини ишлаб чиқариши мумкин
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10 / 13.11.2024